Конте: "Эриксен ундан нимани хоҳлашаётганини тушунишни бошлади"
15 фев 2021 18:47
Янгиликлар
Конте: "Эриксен ундан нимани хоҳлашаётганини тушунишни бошлади"
Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг мавсумнинг иккинчи қисмидаги ўйини ҳақида гапирди.
"Кристиан ундан нимани хоҳлашаётганини тушунишни бошлади. Бу футболчи катта ўсишни кўрсатмоқда. Олдин унда адаптация билан боғлиқ муаммолар бўлганди, сабаби итальян футболи инглиз футболидан фарқ қилади.
Уни жамоага киришиши учун турли хил схемаларни синаб кўрдим. Эриксен олдинга қадам ташлади ва ундан талаб қилинаётган нарсани тушунмоқда", - дейди Конте.
29 ёшли хавбек жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
00:08
АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди 0
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар