

"Челси" устози декабрь ойида АПЛда тенгсиз деб топилди. Бу унинг жорий мавсумдаги учинчи соврини.
Конте бошчилигидаги "аристократлар" кетма-кет 13 та ўйинда ғалаба қозониб, АПЛ рекордини янгилашди ва йилнинг сўнгги ойидаги учрашувларнинг ҳаммасида ғалабага эришди.
Аввалги ойларнинг энг яхши мураббийлари:
Август - Майк Фелан ("Халл Сити")
Сентябрь - Юрген Клопп ("Ливерпуль")
Октябрь - Антонио Конте ("Челси")
Ноябрь - Антонио Конте ("Челси")
Декабрь - Антонио Конте ("Челси")



