Конте 30 миллион евро йўқотган ҳолда фирибгарлик қурбонига айланди

Alisher
24 авг 2020, 18:23
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте молиявий фирибгарлик қурбони бўлди.

Конте "Челси"да ишлаб юрган пайти 54 ёшли молиячи Массимо Бочиккионинг лойиҳасига 30,6 миллион евро инвестиция киритган ва маблағ 2020 йилнинг июнида қайтишини кутган.

Аммо, бу содир бўлмади. Тергов қалбаки ҳужжатларни аниқлади ва ҳатто электор манзиллар ҳам сохта бўлиб чиқди.

Таъкидлаш керакки, Контедан ташқари яна 7 инсон фирибгарлик қурбони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Verità