Конфедерациялар кубоги-2017 соврин жамғармаси 20 миллион доллар бўлади

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2016, 23:20
Конфедерациялар кубоги ташкилий қўмитаси раиси Виталий Мутко мусобақа соврин жамғармаси 20 миллион долларга тенг бўлишини маълум қилди.

Бу пуллар мусобақада иштирок этадиган 8 жамоага бўлиб берилади.

2 июль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган финалда ғолиб чиққан жамоа 4,1 миллион доллар олади, финалда ютқазган жамоа эса 3,6 миллионга эга бўлади.

Учинчи ўрин соҳиби 3 миллион, тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа 2,5 миллион ишлаб топади. Ярим финалга чиқа олмаган қолган 4 жамоанинг ҳар бирига 1,7 миллион топширилади.

Конфедерациялар кубоги 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар бўлиб ўтади.


Чемпион                 4 100 000
Финалчи                 3 600 000
3-ўрин соҳиби       3 000 000
4-ўрин соҳиби       2 500 000
5-ва 8-ўринлар      1 700 000

TOTAL                   20 000 000

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fifa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›