Конфедерациялар кубоги-2017. Қуръа ташлаш маросимида Яна Чурикова ва Андрей Малахов бошловчи бўлишади

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2016, 22:25
26 ноябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида 2017 йилги Конфедерациялар кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда Яна Чурикова ҳамда Андрей Малахов бошловчилик қилишади.

Шоу давомида қуръа ташланади, мусобақа тақвимини эълон қилинади, ўйинлар бўлиб ўтадиган Қозон, Москва, Санкт-Петербург ва Сочи шаҳарлари таништирилади.

Ушбу шоу Россиянинг Биринчи канали билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Конфедерациялар кубоги 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар бўлиб ўтади. Мусобақа илк бор Россияда ўтказилади. Унда Жаҳон чемпиони Германия, мезбон Россия, қитъа чемпионлари Австралия, Чили, Мексика, Португалия ва Янги Зеландия иштирок этади. Сўнгги 8-иштирокчи 2017 йил февраль ойида Африка миллатлар кубогидан сўнг маълум бўлади.

Қуръа жараёнида 8 жамоа 4тадан икки гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқади. Ярим финал ўйинлари Қозон ва Сочи шаҳарларида бўлиб ўтса, финал Санкт-Петербургда ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ru.fifa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›