Компани мағлубият ҳақида: "Бавария" икки, уч, балки ундан ҳам кўп гол уриши мумкин эди. Натижа ҳар доим ҳам адолатли бўлавермайди"
09 апр 13:15
Янгиликлар
Компани мағлубият ҳақида: "Бавария" икки, уч, балки ундан ҳам кўп гол уриши мумкин эди. Натижа ҳар доим ҳам адолатли бўлавермайди"
"Бугун биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди – икки ёки учта, балки ундан ҳам кўпроқ. Биз уларнинг ҳужумда сифатли ўйинчилари борлигини биламиз, лекин биз кўпроқ хавф туғдирдик.
"Интер"га қарши меҳмонда ўйнаш қийинлигини биламан, лекин жароҳатлар ёки бошқа нарсалар туфайли ўзимизни олдиндан мағлуб деб ҳис қилишимиз керак деб ўйламайман. Миланда ҳам бизда имкониятлар бўлади.
Охирги дақиқагача имкониятлар бўлди, лекин натижа ҳар доим адолатли бўлавермайди.
Бу фақат қарама-қаршиликнинг ярми, ҳеч бир жамоа биринчи таймдан кейин 1:2 ҳисобида ютқазиб, танаффусда: "Бўлди, таслим бўламиз, уйга кетамиз", демайди. Биз ҳали ҳам Миландаги имкониятларимизга тўлиқ ишонамиз", – деди "Бавария"нинг бош мураббийи Prime Video’га берган интервьюсида.
1/4 финалнинг жавоб ўйини 16 апрель куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар