Компани: "Энди "Боруссия"га қарши ўйнаш учун Шэньчженга отланамиз"
25 июл 2016 18:14
Янгиликлар
Компани: "Энди "Боруссия"га қарши ўйнаш учун Шэньчженга отланамиз"
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Венсан Компани "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтиши керак бўлган International Champions Cup-2016 доирасидаги учрашувнинг бекор қилиниши ҳақида фикр билдирди.
"Афсус, чунки Пекинда бўладиган дербини узоқ кутган эдик. Бизнинг ҳодим майдон учрашувга яроқли бўлиши учун 10 кун ишлади, аммо шароитлар футболчилар учун жуда хавфли эканлиги аниқланди. Мухлисларга илиқ кутиб олиш учун миннатдорчилик билдираман. Энди "Боруссия"га қарши ўйнаш учун Шэньчженга отланамиз, Хитойдаги турне давом этмоқда. Пекиндаги манкуниан дербсиси бекор қилиниши - аччиқ янгилик" - дейди Компани.
Фикрлар