UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  0 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  0 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  3 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  2 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  4 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  18 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  23 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  3 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25

Колумбиялик мухлислар билан жанжаллашган Дарвин Нуньес оғир жазога тортилди Янгиликлар

Колумбиялик мухлислар билан жанжаллашган Дарвин Нуньес оғир жазога тортилди

Теглар :  Дарвин Нуньес
Футбол бир нечта ЖЧ-2026 саралаш ўйинларини ўтказиб юборади.

ESPN нашри маълумотларига кўра ҳужумчи Дарвин Нуньес КОНМЕБОЛ томонидан терма жамоадаги бешта ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ўйинларнинг асосий қисми Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳисобланади.  "Ливерпуль" ҳужумчиси Копа Америка ярим финалида Колумбия термаси мухлислари билан жанжаллашгани учун шундай жазога лойиқ кўрилди.

Нуньесдан ташқари Уругвай терма жамоасининг яна тўрт нафар ўйинчиси ҳам бир нечта ўйинлардан четлатилган. Шу тариқа, Дарвин ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Парагвай, Венасуэла, Перу ва Эквадорга қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юборади. "Ливерпуль" ҳужумчиси дисквалификациядан ташқари 20 минг доллар миқдорида жаримага ҳам тортилди. Бу тақиқ фақат терма жамоа ўйинларига амал қилади, шу сабабли у "Ливерпуль" ўйинларида қатнашиши мумкин.

Дарвин Нуньесдан ташқари бир неча футболчилар ҳам терма ўйинларидан четлатилишган. Хабар қилинишича, "Тоттенхэм" футболчиси Родриго Бентанкур тўртта ўйинга четлатилган (16 минг доллар жарима). Хосе Мария Хименес, Матиас Оливера ва Рональд Араухолар учта ўйинга четлатилишган (уларнинг ҳар бири 12 минг доллардан жарима тўлашади). Жанжалда қатнашган бошқа футболчилар жарима билан жазоланишган

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика