
"Мен жуда хурсандман. Ўз мухлисларимиз олдида бутун ўйин давомида ҳужум қилишни режалаштиргандик. Кўплаб голлар урганимиздан мамнунмиз. Лекин шуни унутмаслик керакки, жавоб баҳсида бизга осон бўлмайди. Агарда қолган учрашувларда ғалаба қозонсак, унда кейинги босқичга йўл оламиз", - дейди Коке.