Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бугун дастлабки финалчи аниқланади

Eldor Akmurzayev
7 фев 2023, 08:45
Бугун, 7 феврал куни Марокашда бошланган клублар ўртасидаги 19-жаҳон чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтади.

Унда Либертадорес кубоги-2022 ғолиби – “Фламенго” ҳамда Осиё чемпионлар лигаси-2021 соҳиби “Ал Ҳилол” ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Мазкур жуфтлик ғолибига финалда “Ал Аҳли” – “Реал” баҳси ғолиби рақиблик қилади. Миср ва Испания жамоалари ўртасидаги учрашув эса эртага, 8 феврал (23:59) куни бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›