UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  1 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  28 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  18 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида Янгиликлар

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида

Хабарингиз бор, кеча сайтимизнинг ютуб саҳифасида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан жонли эфирда интервью бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида биз бир қатор саволлар, хусусан футболчиларнинг шартномаларида учраётган муаммолар ҳақида ҳам сўрадик. Дейлик 2020 йил Тошкентнинг "Бунёдкор" клубидан Москванинг "Локомотив" жамоасига йўл олган Жасур Жалолиддиновнинг шартномасида тушунарсиз бандлар киритилган. Мана шу жараёнга Камолиддин Мурзоев атрофлича жавоб бериб ўтди. 

"Жасур ҳам бизга мурожаат билан чиққан. Агенти билан тузган агентлик шартномасини жуда қўпол бандларини ва у агентлик билан шартномасини бекор қила олмаётгани ҳақида мурожаат қилди. Ушбу масалани ижобий ҳал қилдик. Унинг шартномасида агар Жасур бошқа жамоага ёки бошқа агентликка кетадиган бўлса, 1 миллион доллар миқдорида агентга товон пули тўлаши кўрсатилганди. FIFPro ташкилотидаги тажрибали юристларимиз билан маслахатлашдик. Жасурга давралар оралиғида "Андижон"га келиб қўшилишига кўмаклашдик. Агар футболчилар шартномалар тузишдан олдин бизга юзланишса уларда анча енгиллик бўлади. Агар бизнинг аъзоимиз бўлишса бир йил давомида 24 соат хизматидамиз. Жасурни иши амалда яхши тугади. Агентлар шартномага аралаша олишмади. 

Кетиш жараёнида ФИФА регламентининг бузилиши ва учинчи шахсларнинг аралашуви билан Жасур "Бунёдкор"ни тарк этган. Бунинг ичидан ўрганиш учун алоҳида бир ташкилот ўрганиши керак. Ваколатимиз доирасига кирмайди. Футболчини олиб кетаётганда клубдагилар ва клубдан ташқаридаги инсонлар шартномани бекор қилишга ундашган. Амалда шартномаси бор футболчи бекор қилган ҳолда четга чиқиб кетди",- дейди Камолиддин Мурзоев. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика