Клопп: "Ёзги трансфер ойнасида "Ливерпуль" рекорд даражада пул сарфламайди"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2019, 12:15
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари ҳақида гапирди.

"Биз доимо жамоани кучлироқ қилишга интиламиз. Буни машғулотларда амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Ёзги трансфер ойнасидаги режаларимиз омма учун мўлжалланмаган. Аммо "Ливерпуль" рекорд даражадаги харажатларга қўл урмайди. Биз бозордаги вазиятни кузатиб боряпмиз. Айни дамда бирор нарса содир бўлади дея олмайман" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror