

"Салоҳнинг янги битими - ўтган мавсумда бажарган ишлари учун соврин. Дунё даражасидаги иқтидорлар "Энфилд"да ўз уйларини кўришини истаймиз. Салоҳдек футболчи бу ерни уйи деб атаса, ушбу гаплар кўп нарсани англатади.
Салоҳ янада ўсишини истаймиз. Унинг асосий сифати - Салоҳ ҳеч қачон ўзини жамоадан устун қўймайди ва унинг ўтган мавсумдаги муваффақитлари жамоадошлари туфайли бўлганини яхши билади" - дейди Клопп.



