

"Иккинчи бўлимда рақиб ўзгарди, прессингни бошқачароқ ташкил этди. Жамоамиз ўзгаришларга яхши мослаша олади. Майдоннинг ўзида.
Ўйиннинг қолган қисмини томоша қилиш ёқимли бўлди. Топ-футбол. Дастлабки сониялардан кўрсата олган ўйинимизни алоҳида қайд этаман.
Биринчи голимиз - ҳақиқий барқарорлик бўлди: икки футболчи орқада, Луис Диас дарвоза олдида бир ўзи эди. Ажойиб гол. Иккинчи гол ҳам зўр бўлди. Мане - Салаҳ жуфтлиги янада кўпроқ гол уриши мумкин эди. Қалбида "Ливерпуль" бўлган инсонлар учун яхши оқшом.
Иккита ўйинда МЮга урилган тўққизта гол ҳақида
"Бу ҳар доим ҳам бўлавермайди. Бу нормал ҳолат эмас", - деди "Ливерпуль" устози.



