Клопп: "Кучли тўртликка кира олмасак керак"

Mirjalol Normatov
7 май 2021, 22:48
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг турнир жадвали топ-4га кириши борасидаги имкониятларини баҳолади.

"Айни дамда Мерсисайд клуби 7-ўринни эгаллаб турибди ва чемпионат тугашига 4 тур қолганида дастлабки тўртликдан 7 очко ортда қолмоқда. Жамоанинг ҳисобида 5 ўйин бор.

"Жамоамнинг кучли тўртликка кира олишига унчалик ишонмайман. Аммо қўлдан келганча ҳаракат қиламиз ва имконият бўлган тақдирда ундан фойдаланамиз.

Ушбу мавсумда биз жароҳатларга қарши курашдик. Агарда бундай бўлмаганида юқори ўринларда бўлардик", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›