Клопп кейинги мавсумда МЮни ким бошқариши мумкинлигини айтди
22 фев 2019 21:50
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/479011_original.jpg)
![](/upload/storage/479011_220.jpg)
Клопп кейинги мавсумда МЮни ким бошқариши мумкинлигини айтди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед"да Оле-Гуннар Сульшер қолишига ишонмоқда.
"У сифатли мураббий. У муҳим вақтда жамоани қабул қилиб олди. Энди у бош мураббий.
Кейинги мавсумда "Юнайтед"ни айнан у бошқаради. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Бу тушунарли.
Раҳбариятнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг! Сиз янги мураббий олиб келармидингиз? Сульшер бу жойга 100 фоиз ҳақли", - деди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар