Клопп: "Груич ҳеч нарсани эслай олмади ва уни касалхонага олиб кетишди"
28 июл 2016 14:50
Янгиликлар
Клопп: "Груич ҳеч нарсани эслай олмади ва уни касалхонага олиб кетишди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг маълум қилишича, "Челси"га қарши баҳсдан сўнг жамоа ярим ҳимоячиси Марко Груич мия чайқалиши тахмини билан касалхонага олиб кетилди.
Биринчи бўлим охирида иккинчи қават учун курашда футболчи Бертран Траоре билан тўқнашиб кетди.
"Айни дамда мен учун катта муаммо - Груичнинг касалхонага тушиб қолиши. У ҳеч нарсани эслай олмади. Бу жиддий эмас деб умид қиламиз, аммо ёш йигит бундай вазиятга тушиши жуда ёқимсиз. Жароҳат - мавсумлар оралиғининг энг катта муаммоси ҳисобланади. Клаванга келадиган бўлсак, жиддий шикастланиш йўққа ўхшайди" - дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар