Клопп: “Энг зўр старт учун ҳеч қандай соврин берилмайди”
12 янв 2020 08:25
Янгиликлар
Клопп: “Энг зўр старт учун ҳеч қандай соврин берилмайди”
“Бу қандайдир алоҳида жиҳат эмас. Биз ҳаммамиз бу ҳақда биламиз, аммо мен буни ҳис қилмаяпман. Ҳаммаси сенга соврин топширишганда тугайди. Унгача эса ўша соврин учун курашни давом эттирмоқ лозим.
Бу оғир “жанг”ларни бошланаши. Биз шу руҳда давом этишимиз керак, чунки рақиблар жудаям кучли. Пеп менга ўхшаб осонликча ютқазишни истамайди. Ҳозирча ҳамма ишларимиз кутилганидек кечмоқда.
Бир қанча учрашувларда ғолиб чиқиш, муросасиз баҳсларга доим тайёр туриш... Мана шу жиҳатлар бўлиши керак йигитларда доимо. Энг муҳими – ажойиб старт учун сенга ҳеч қандай соврин беришмайди. Ҳамма қизиқарли жиҳат, ёзда биз нимага эришишимизда бўлади. АПЛ жудаям кучли лига. Биз доим тайёр бўлишимиз лозим.
Бизнинг пешқадамлигимиз, дарҳақиқат қизиқарли эмас. Агар очколаримиз кўпайиб кетиб, ҳеч ким бизни қувиб етиш имкониятига эга бўлмаса, мана шу мен учун қизиқарли бўлади”, дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар