Клопп: "Дарвин Нуньес бизнинг тизимда чап қанотни ҳимоя қилиши керак"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2022, 23:50
"Ливерпуль" устози Юрген Клопп "Саутгемптон" билан бўлган ўйин (3:1) ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлим яхши ўтди. Биз "Саутгемптон" истамаган барча ишларни бажара олдик. Салоҳ ва Дарвиннинг тезлигини ишга солдик.

Биз ўйнаётган тизимда Нуньес чап қанотни ҳимоя қилиши керак. У ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қилди. Бироқ иккинчи бўлимда етарлича ҳужум қила олмадик деб ўйлайман.

Бугун биринчи марта ўйинни трибунадан томоша қилдим. Менга ўйинни бу ердан кўриш ёқмади" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Anfield Watch

Сўнгги янгиликлар

Барча ›