

"Бу жуда қийин давр. Биз учун жуда оғир вақтлар. Биз характер кўрсатишимиз керак. Мухлислар бизни қўллаб турса, футболчилар ҳам хурсанд бўлишади.
"Манчестер Сити"га қарши ўйинимизга эътибор беринг. Сиз бунда ғалабаларга эриша оладиган "Ливерпуль"ни кўрдингизми? Билмадим...
Бу ҳолатга панжа ортидан қараб бўлмайди. Бу биз учун жуда ҳам оғриқли. Сўнгги бир неча ҳафталарда кўплаб зарбаларни қабул қилиб олдик. Бироқ барчаси ўзгаришига аминман. Агарда сизлар чинакамига бардам бўлсангиз, бу оғир даврдан биргаликда чиқиб кетамиз.
"Сити" билан ўйинда кўплаб яхши жиҳатларимизни кўрдим. Уларни қайта ва қайта кўрсата оламиз. Бизга тўлиқ машғулот ҳафтаси берилса, бу ҳолатларни кўриб чиқа оламиз", - деди Клопп.



