
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юрген Клопп маълум қилди.
"Дарвозабонни ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Ланжерак биринчи давранинг қолган уч учрашувида дарвозамизни қўриқлайди. Аммо бу қарор бутун мавсум учун эмас. Вайденфеллер билан суҳбатлашдик ва у асосий таркиб учун курашишини маълум қилди. Қўл остингда бундай икки нафар дарвозабон бўлгани жуда яхши" - дейди мураббий.