Клопп: "Алиссон бунчалик кучли эканлигини билганимда икки баравар кўп пул тўлаган бўлардим"
13 дек 2018 10:58
Янгиликлар
Клопп: "Алиссон бунчалик кучли эканлигини билганимда икки баравар кўп пул тўлаган бўлардим"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Наполи"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур ўйинидан (1:0) сўнг дарвозабон Алиссон Бекерни мақтади.
"Алиссон бунчалик кучли эканлигини билганимда икки баравар кўп пул тўлаган бўлардим. У тўп билан жуда хотиржам ҳаракат қилади ва бу билан жамоага ёрдам беради. Кроссларда ҳам унга етадигани йўқ. Ҳа, "Наполи"га қарши баҳсдаги сейв ҳайратланарли" - дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон "Рома"дан 62,5 млн. еврога сотиб олинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар