Кладуио Раньери: “Кичик хатолар “Лестер”нинг қуйига шўнғишига сабаб бўляпти”
26 дек 2016 23:34
Янгиликлар
Кладуио Раньери: “Кичик хатолар “Лестер”нинг қуйига шўнғишига сабаб бўляпти”
“Лестер” клуби бош мураббийи Клаудио Раньери бугунги “Эвертон”дан қабул қилиб олинган мағлубият (0:2) ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Бугунги ўйин тенг курашлар остида кечди. Биринчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизда ушлаб турдик. Ўтказиб юборилган голдан сўнг футболчиларимиз асабийлаша бошлашди. Бу эса меҳмонларга қўл келди ва улар иккинчи голни ҳам дарвозамизга киритишди.
Биз ишлашда давом этишимиз шарт. Кичик хатолар “Лестер”ни тобора турнир жадвалининг қуйига шўнғишига сабаб бўляпти. Бугунги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб олишимиз керак”, — дея Раньерининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC Sport.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
22:21
Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар 3
Фикрлар