Кин "Арсенал"га ўтишни истамагани сабаби маълум бўлди

Mirjalol Normatov
31 июл 2019, 23:29
"Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин "Арсенал"га рад жавобини берди.

Қайд этилишича, лондонликлар 19 ёшли футболчини "Эвертон"дан илиб кетиш борасида унинг агенти Мино Райолага мурожаат билан чиқишган. Аммо футболчининг ўзи бунга рад жавобини берган. Чунки "канонирлар" бош мураббийи ҳужумчига асосий таркибни ваъда қилмаган. У эса "Эвертон"нинг асосий ҳужумчиси бўлишни истаган.

Олдинроқ Ливерпуль клуби форвард билан 30 миллион евро эвазига шартнома имзолаши борасида маълумотлар тарқаганди. Кин "Эвертон"да йилига 3 миллион евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia