Кимпембе кеча профессионал фаолиятидаги биринчи голини урди

Aslanov Jasurbek
13 фев 2019, 14:29
Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида ПСЖ "Манчестер Юнайтед"ни 2:0 ҳисобида таслим этди.

Учрашувда ҳисоб 53-дақиқада парижликлар ҳимоячиси Преснель Кимпембе томонидан очилди.

Бу 23 ёшли футболчининг профессионал фаолиятидаги биринчи голи бўлди. У ҳозиргача фаолияти давомида 97та учрашувда иштирок этган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›