UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  3 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  2 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  6 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  34 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  3 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4

Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман" Янгиликлар

Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман"

Осиё кубоги "F" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Таиланд - Қирғиз Республикаси (2:0) учрашувидан сўнг, "Пахтакор" ва Қирғиз Республикаси терма жамоаси футболчиси Кими Мерк сайтимизга кичик интервью берди.

-Таиланда қарши ўйиндан кейинги фикрингиз қандай? 

- Жуда қийин ўйин бўлди. Бор кучимизни ишга солдик, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Рақибга гол уриш учун жуда кўп имконият бердик. Кейинги ўйинларда бу хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

- Таиланд жамоасининг ўйини ҳақида нималар дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа, аммо бизда имконият бор эди. Бир нарса дейиш қийин, ўйинни анализ қилишимиз керак. 

- Иккинчи бўлимда Қирғиз Республикаси ўйинни қайтаришга ҳаракат қилди. Умуман олганда иккинча таймдаги режаларингиз қандай эди?

- Албатта, биз курашишни тўхтатмадик. Биттагина тўп фарқи билан мағлуб бўлаётгандик. Ўйинни қайтаришга уриндик, аммо ўхшамади. Кейинги ўйинларда бундан яхшироқ ҳаракат қиламиз. Биз жамоа сифатида яхшироқ ўйин кўрсатишимиз лозим. Курашувчанлик ва ғалаба руҳияти жуда муҳим.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги иштирокини кузатиб боряпсизми?

- Албатта, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб боряпман. У ерда жамоадошларим ҳаракат қилишмоқда.

- Кейинги иккита ўйин ҳақидаги фикринг қандай?

- Яхшироқ ўйнашга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса гуруҳдаги рақибларимиз қандай ҳаракат қилишларини томоша қиламиз.

ОСИЁ КУБОГИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика