“Ким у?”. Анчелотти 11 йилдан сўнг клубни тарк этган “Эвертон” футболчисини танимади
30 июн 2020 21:30
Янгиликлар
“Ким у?”. Анчелотти 11 йилдан сўнг клубни тарк этган “Эвертон” футболчисини танимади
“Эвертон” бош мураббийи Карло Анчелотти 11 йилдан буён клубга тегишли бўлган ва бугун, 30 июнь куни шартномаси тугагани боис жамоани тарк этган ҳимоячи Люк Гарбаттни танимаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис Мерисисайд клубини ўтган йилнинг декабрида қабул қилиб олди. 27 ёшли Гарбатт эса жорий мавсумни “Ипсвич Таун”да ижарада ўтказди.
Журналист:
-11 йиллик фаолиятидан кейин клубни тарк этаётган Люк Гарбатт ҳақида бирон нима айтмоқчимисиз? Нега у билан хайрлашишга қарор қилдингиз?
Анчелотти эса унга: “Ким? Кечирасиз, бу саволдан ҳайронман. Буни билмайман”, дея жавоб қилган.
Маълумот ўрнида, Гарбатт мерсисайдликлар либосида 12та ўйин ўтказиб, битта ассистни ўз ҳисобига ёздирган эди. У 2009 йил “Лидс”дан “Эвертон”га ўтган ва асосий фаолиятини ижарада ўтказди.
Фикрлар