Ким Мин Жэ Манчестерга йўл олиши мумкин

Alisher Ostonov
15 июн 2025, 12:05
"Манчестер Юнайтед" "Бавария" ҳимоячиси Ким Мин Жэни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

28 ёшли кореяликнинг трансфери ёзги трансферлар вақтида амалга ошиши мумкин.

Ким Мин Жэ 2024/25 йилги мавсум "Бавария" сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ким Мин Жэ ҳозирча Англияда ўйнамаган - у аввалроқ "Наполи", "Фенербахче", Хитойнинг "Бейжинг Гоан", Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" ва "Генжу" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Daily Briefing

Сўнгги янгиликлар

Барча ›