UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  18 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  5 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6

Ким айбдор? Янгиликлар

Ким айбдор?

Янги мавсум олдидан "Насаф"нинг бир қатор етакчи футболчилари "Пахтакор" аъзосига айланишди.

Ёзда "Пахтакор" "Насаф"дан Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамовни трансферини сотиб олган бўлса, қишда қолган тўрт нафар футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди.

Аслида "Пахтакор" ёздаёқ Фарруҳ Сайфиев, Баҳром Абдурахимовни сотиб олишни истаганди.
Бироқ "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бир вақтнинг ўзида тўрт нафар етакчиларини қўйиб юборишни истамади ва Сайфиев ҳамда Абдурахимовни олиб қолишни раҳбариятдан сўраганди.

Якунда эса бу қарор ўзини оқлади, дейишга тўла асосимиз бор. Чунки "Насаф" гарчи икки нафар етакчиларини сотиб юборган бўлсада, Бердиев олиб қолишни истаган футболчилар билан кумуш медалларга эга чиқди.

Қишда эса бу футболчилар эркин агент сифатида "Пахтакор"га ўтиб кетганига бош мураббийнинг ҳечам айби йўқ.
Бердиев ўзи хоҳлаган футболчиларни ёзда жамоада қолдирди ва натижа ҳаммага маълум. Яъни ўз ишини яхши уддалади.

Бу вақт ичида эса "Насаф" раҳбарияти нима қилди, селекция ишларига жавобгар бўлган спорт директори қаерга қаради, бу жавоби йўқ саволлар.

Энг қизиғи, "Пахтакор" клуби ёздаёқ қайси футболчиларга қизиқиш билдираётганини "Насаф"дагилар яхши билишарди.

Масалан Абдурахимов, Сайфиев ёки Шораҳмедов билан ўшандаёқ шартномани узайтириш учун уларда имконият кўпроқ эди. Чунки бу футболчилар қишгача "Насаф" ихтиёрида, клуб қароргоҳида бўлишди.

Шу вақт мобайнида ушбу футболчилар билан музокара ўтказишга вақт етарлича топиларди. Аммо бу иш амалга ошмади.

Агарда раҳбарият Сайфиев, Абдурахимов ёки Шораҳмедов билан шартномани узайтиришни уддалаганда, балки ушбу етакчилар "аждарлар" сафида қолишарди. Ёки "Насаф" бу футболчиларнинг трансферидан қишда ҳам мўмайгина даромад ишлаб оларди.

Клуб менежери Шамил Ярулин ва спорт директори Виталий Ни ўз функцияларини керакли пайтда бажаришмагани якунда "Насаф"га қимматга тушмоқда.

Йил тугади, барча жамоалар янги мавсумга тараддуд кўришни бошлади. Совринли ўринлар учун курашадиган клубларнинг янги мавсум режаси, дастури ҳам тайёр.

Аммо "Насаф"да янги йилга қадар ҳали ҳеч нима маълум эмасди. Қаерда йиғин ўтказади, кимлар жамоада қолади ва кимлар келади.
Бу нарсалар йил якунланаётган паллалагача номаълум эди.
Саволларнинг барчаси клуб раҳбарияти, менежер ва спорт директорига таалуқли.
Улар нега уйқуда? Қани дастур, қани режа, қани селекция?


Энди мухлисларни жуда қизиқтирадиган яна бир саволга ҳам айнан мана шу мавзу орқали жавоб берса бўлади.

Кўпчиликни "Насаф" нега чемпион бўлолмаслиги қизиқтиради.
"Насаф" бюджет бўйича Ўзбекистонда энг етакчи жамоалар қаторида туради. Фақат ушбу пулларни қачон ва қандай ишлатишни биладиган менежер жамоа келажаги ўйлаб иш тутиши керак.

Вақтида Ўзбекистондаги энг кучли менежерлардан бири бўлган Баҳром Давлатов "Насаф"да ишлаган ва клуб пойдеворини яратганди. Клуб қандай ишлаши ва ишга профессионал ёндошувни айнан Давлатов "Насаф"да жорий қилганди. Ўша пайтлари жамоа етакчилари билан кўп йиллик битимлар имзоланарди.

Аммо сўнгги йилларда "Насаф"да жамоа келажаги учун тузиладиган шартномалар йўқолди. Яъни етакчилар билан ҳам 1 йиллик битим тузилмоқда. Гранд жамоа дея эътироф этиладиган "Насаф"дек клуб футболчилар билан бор-йўғи 1 йиллик шартнома тузади.

Бу ҳам майли, футболчилар билан шартномани янгилашни эса клуб раҳбарияти йил якунларига бағишланган янги йил базми, яъни банкетдан кейин амалга оширишни одат қилди.

Бунинг натижасида футболчилар шартномалари якунига 6 ой вақт қолганида бошқа жамоалар таклифини ўрганиб чиқишди, маъқул келса эса ўша чорловни қабул қилишди. Бу футболда бўладиган табиий жараён. Чунки "Насаф" клуби раҳбарияти декабр якунига қадар янги шартнома борасида аниқ ва дангал таклиф билан музокара ўтказмайди.

"Локомотив", "Бунёдкор" ёки "Пахтакор" аллақачон футболчилар билан кўп йиллик шартномалар имзолашни йўлга қўйган. Чунки уларда келажак учун режа ва ўз олдига қўйилган олий мақсад бор.

Демоқчи бўлганим, "Насаф"ни янги мавсум олдидан бир қатор етакчи футболчилар тарк этганига клуб менежери ва спорт директори жавобгар, яъни айбдор.

Айб на футболчиларда, ва на бош мураббийда.

"Насаф"ни етакчилар ҳар мавсумда ва ҳар мавсум ўртасида тарк этиши одат тўсига айланганини ҳам унутмаслик керак. Бу сўнгги йилларга келиб янада авж олмоқда.
Аввалига Геворкян, Бойдуллаев кетди. Кейин Муҳаммадиев, Аъзамов, Суюнов. Энди Сайфиев, Абдурахимов, Шораҳмедов. Рўйхат камаймаяпти, аксинча кўпайиб бормоқда. Жуда ғалати.

Ўтган мавсум якунларига кўра "Насаф"нинг қатор етакчилари бошқа жамоага, аниқроғи "Пахтакор"га ўтиб кетишига ким айбдор? Яна менежер ва спорт директорига мурожаат қилишга тўғри келади.

"Пахтакор" эса эркин агент мақомидаги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиши бу "Насаф"ни кучсизлантириш учун қилинган иш эмас, балки таркибни рақобатбардошлигини ошириш, захирани кенгайтириш мақсадида амалга оширилди.

Шунчаки "Насаф"даги селекция ишларининг нўноқлиги "Пахтакор"га қўл келди.

Ярулин ва Ни ўз функцияларини бажаришни унутган пайт, Адисман ҳамда Ирисметов трансфер бозорида энг уддабурон мижозга айланишди.

Айни пайтда "Насаф" таркиб эътибори билан деярли буткул янгиланмоқда. Рўзиқул Бердиев зиммасига яна янги жамоани қуриш вазифаси юкланади. Бошқа чора йўқ.

Маълумотларга кўра, "Насаф" клубида ҳам янги президент иш бошлаш арафасида. Демак "Насаф"да нафақат таркиб, балки президент ҳам янгиланмоқда.
Янги мавсум олдидан янги президент клуб тизимида йўл қўйилган камчиликларни ҳам инобатга олиб иш тутса мақсадга мувофиқ бўларди. Балки шундан кейин янгиланаётган "Насаф" чемпионлик учун ҳақиқатдан ҳам курашадиган ҳамда ўз олдига чемпионликни мақсад ва вазифа қиладиган гранд жамоага айланармиди.

Чунки "Насаф"да мақсад ва вазифани аниқ белгилаб олинса бўлгани, қолгани учун шароитлар етарли.

Муаллиф :
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика