UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  0 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим" Янгиликлар

Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим"

Ҳеч кимга сир эмас Килиан Мбаппе ёзда ПСЖни тарк этади.

"Ҳаммага салом, бу Килиан. Мен сизлар билан суҳбатлашмоқчиман. Мен вақти келганида сизларга барчасини маълум қилишга ваъда бергандим ва ҳозир ёзда ПСЖдан кетаётганимни айтмоқчиман. Шартномам якунига етади ва уни узайтириш ниятида эмасман, бир неча ҳафтадан кейин Париждаги саёҳатим якунига етади. 

Авваламбор, мен барча жамоадошларим ва мураббийларимга раҳмат айтаман: Эмери, Тухель, Почеттино, Гальтье ва Луис Энрике. Доимо мени қўллаб-қувватлагани учун спорт директорлари Леонардо ва Луиш Кампушга. Клуб ишончли қўлларда қолаётганини биламан.

Бу жуда оғир, оғир ва мен Франция ва Лига 1"ни тарк этаётганимни эълон қилиш бунчалик қийин бўлади, деб ўйламагандим. Бироқ менга бу керак, орадан етти йил ўтиб, янги чорлов зарур. Ана шу етти йил давомида берган меҳр-муҳаббатлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. ПСЖ — шундай клубки, унга нейтрал муносабатда бўла олмайсиз. Уни ё яхши кўрасиз, ёки нафратланасиз. Мен ҳеч бир ишимдан афсусланмайман ва бу клуб абадий юрагимда қолади. Бу ерда ортиқ ўйнамайман, лекин жамоа учрашувларини томоша қилишда давом этаман. Мен бор кучимни ишга солиб, жамоа ғалабаларига ҳиссамни қўшиш учун интилдим ва бу ерда ўтказган вақтим, такрорланмас лаҳзалар учун тақдирдан миннатдорман".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика