Килиан Мбаппе: "Анри "Монако"ни ҳозирги қийин вазиятдан олиб чиқишига ишонаман"
16 янв 2019 01:44
Янгиликлар
Килиан Мбаппе: "Анри "Монако"ни ҳозирги қийин вазиятдан олиб чиқишига ишонаман"
ПСЖ ҳужумчиси Мбаппе "Монако"нинг Франция чемпионатидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Монако" — яхши жамоа. Бироқ, мавсум давомида уларнинг 18 футболчиси жароҳат олди. Агар ПСЖда ҳам шунча футболчига шикаст етганида, биз ҳам бу қийин ҳолатдан чиқиб кетишга уринардик. Умид қиламанки, Тьерри Анри билан монегаскликлар ўйини яхшиланади ва чемпионатда хавфли зонадан чиқиб кета олишади", — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради BeIN Sports нашри.
Фикрлар