UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  3 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Кике Сетьен: "Чорак финалда “Бавария”га осон бўлмайди, "Барселона"га ҳам..." Янгиликлар

Кике Сетьен: "Чорак финалда “Бавария”га осон бўлмайди, "Барселона"га ҳам..."

“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен ЕЧЛ 1/8 финалида “Наполи”га (3:1) қарши беллашувдан кейин ўз фикрларини баён этди.

“Биз айнан ушбу босқичда биринчи муҳим қадамни ташлаб, кейинги беллашувларни ҳам худди бугунгиси сингари  энтузизам билан кутишни истагандик. Жамоа яхши ўйин кўрсатди ва ғалабага ҳақли эди.

Чорак финалга йўл олиш осон кечмади. Ақл билан ҳимояланишга тўғри келди. Биз Италиянинг айни пайтдаги энг яхши жамоаларидан бири билан куч синашдик.

Менимча, Месси билан ҳаммаси жойида. У рақиб ҳимоячисидан яхшигина зарба қабул қилиб олди, аммо  бу унга қандайдир муаммолар туғдиради, деб ўйламайман.

Кейинги босқичда барча рақиблар кучли, ўйинлар қийин кечади. Чорак финалда “Бавария”га осон бўлмайди, бизга ҳам. Бу ажойиб кучга эга жамоа, биз ҳам.

Мен Гаттузони жамоасида қисқа вақт ичида амалга ошира олган ишлари билан табрикладим. У неаполликлар билан ажойиб натижага эришмоқда. Кундан кунга улар кучайиб боришмоқда. Бу Женнаронинг хизматидир. Мен унинг мухлисиман”, деди Сетьен.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика