Kicker: Швайнштайгер Евро-2016нинг 1-турини ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
2 июн 2016, 15:05
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер Евро-2016 дастлабки турида майдонга туша олмайди.

"Манчестер Юнайтед" 31 май куни умумий гуруҳга қўшилди. Швайнштайгер ва Хуммельс 4 июнь куни Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади.

"Швайни жамоа билан бирга машғулот ўтказмоқда. Унинг жисмоний ҳолати жуда яхши ҳолатда. Аммо ҳали майдонга тушиши учун ишлаши керак", — дейди Йоахим Левнинг ёрдамчиси Маркус Зорг.

"Швайнштайгернинг ҳолатини ҳар куни назорат қилиб бораяпмиз. Албатта биз Венгрияга қарши ўйинни унутганимиз йўқ. Энг асосий мақсадимиз Украинага қарши ўйингача барчани тайёр ҳолатга келтириш", — дейди Зорг.

Эслатиб ўтамиз, Украина - Германия ўйини 12 июнь куни Лилль шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув соат 23:55да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kicker.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›