UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:1 (матнли трансляция)  140 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1

Киберспорт: Афсонавий Dust 2 энди турнирларда ўйналмайди Янгиликлар

Киберспорт: Афсонавий Dust 2 энди турнирларда ўйналмайди

Теглар :  Киберспорт
Counter-Strike ўйини тарихидаги энг кекса ва машҳур ҳудуд (карта) Dust 2 иккала жамоага бир хилда имконият бермайди деб топилди.

Valve компанияси афсонавий Dust 2ни CS:GO турнирларида фойдаланиладиган ҳудудлар орасидан чиқариб юборди.

Valve компаниясининг эълон қилишича, расмий киберспорт турнирларида фойдаланиладиган Dust 2 икки жамоага тенг имконият берадиган - Active Duty рўйхатидан чиқарилади. Унинг ўрнига Inferno ҳудуди қўшилди.

Кўплаб профессионал киберспортчилар Valve қароридан норози. Ўйинчиларнинг сўзларига кўра, Active Duty рўйхатида кўпчиликка ёқмайдиган, икки жамоага тенг имконият яратмайдиган Cobblestone ҳудуди бор. Dust 2 ўрнига киритилган Inferno ҳудудини эса мувозанатли деб ҳисоблашмаяпти. Аммо бундан хурсанд бўлган киберспортчилар йўқ эмас.

Dust 2 профессионал турнирларда фойдаланиш таъқиқланди, аммо оддий ўйинларда уни ўйнаш мумкин.


Профессионал киберспортчилар энди Inferno ҳудудида тер тўкиб машқ қилишига тўғри келади. Янгиланган ҳудудлар 12-15 февраль куни бўлиб ўтадиган, соврин жамғармаси 450 минг доллар бўлган DreamHach Masters турнирида илк маротаба фойдаланилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика