
Киберфутбол бўйича Россия чемпионати саралаш босқичи мамлакатнинг 50 дан ортиқ шаҳарларида ва интернет тармоғининг энг машҳур киберфутбол майдонларида ўтказилади. Киберфутбол бўйича Россия чемпионатининг финали 24-25 сентябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтади ва у ерда мамлакатнинг энг яхши 80 нафар ўйинчиси йиғилади. Ғолиб киберфутбол бўйича Россиянинг 2016 йилги чемпиони номига эга бўлади ва Парижда бўлиб ўтадиган киберфутбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Саралаш босқичи уч платформада ўтказилади.
PS4 (Playstation 4), PC (компютер) ва Xbox One!
Финал PS4 платформасида ўтказилади.