Кейн "Тоттенхэм"даги юбилей ўйинида юбилей голини урди

Mirjalol Normatov
5 ноя 2020
"Тоттенхэм" айни дамда Европа лигаси доирасида "Лудогорец"га қарши баҳс олиб бормоқда.

Ўйинни асосий таркибда бошлаган форвард Харри Кейн "Тоттенхэм" учун 300-баҳсида қатнашмоқда.

У ўйиннинг 13-дақиқасида ўз голи билан ҳисобни очди. Бу эса у учун "Тоттенхэм"даги 200-голи бўлди. Бу борада ундан фақатгина икки футболчи яхши натижа қайд этган: Бобби Смит (208) ва Жимми Гривз (266).

Ушбу мавсумда Кейн АПЛнинг 7 ўйинида 6 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia