

Ўйинни асосий таркибда бошлаган форвард Харри Кейн "Тоттенхэм" учун 300-баҳсида қатнашмоқда.
У ўйиннинг 13-дақиқасида ўз голи билан ҳисобни очди. Бу эса у учун "Тоттенхэм"даги 200-голи бўлди. Бу борада ундан фақатгина икки футболчи яхши натижа қайд этган: Бобби Смит (208) ва Жимми Гривз (266).
Ушбу мавсумда Кейн АПЛнинг 7 ўйинида 6 гол урди.



