Кейн: "Магуайрга хуштак чалиш нотўғри бўлди"
31 мар 2022 00:29
Янгиликлар
Кейн: "Магуайрга хуштак чалиш нотўғри бўлди"
Англия термаси форварди Харри Кейн миллий жамоа мухлисларининг Кот-д’Ивуарга қарши ўйинда Харри Магуайр манзили томон чалинган хуштаклари ҳақида гапирди.
"Сўнгги бир неча йиллар давомида терма мухлислар билан алоқани яхшилаш учун кўп тер тўкди. Шу сабабли учрашув олдидан "Уэмбли"да Харри Магуайр манзили томон хуштак чалиш нотўғри иш бўлди деб ҳисоблайман.
У учрашувни юқори даражада ўтказди ва мухлисларга кўплаб яхши вазиятларни тақдим қилди. Шу орқали у ўтмишда бўлаётган ишларни тасодиф бўлиб қолганини исботламоқчи.
Харри бунга лойиқ эмас. Кийим алмаштириш хонасида барчамиз уни қўллаяпмиз ва буни Англия термасининг барча мухлислари такрорлаши керак", - деди Кейн.
Фикрлар