Кейн Дрогбани ортда қолдирди
23 окт 2025 18:05
Янгиликлар
Кейн Дрогбани ортда қолдирди
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар Лигасида 45 та гол уриб, мусобақа тўпурарлари орасида 17-ўринга кўтарилиб олди.
Кейн Чемпионлар Лигасининг 3-турида "Брюгге"га қарши ўйинда (4:0) гол урди.
32 ёшли форвард Дидье Дрогбани (44) ортда қолдирди. Бироқ Кейн Чемпионлар Лигасида 60 та ўйин ўтказган бўлса, Дрогбада 92 та. Филиппо Инзаги 81 ўйинда 46 та тўп киритган ҳолда 16-ўринни банд этиб турибди.
Криштиану Роналду 140 та гол билан асосий еврокубок рекордчиси бўлиб қолмоқда.
Кейн жорий мавсум мюнхенликлар сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар