Кейн: “Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта”
27 окт 2020 08:18
Янгиликлар
Кейн: “Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта”
“Тоттенхэм” етакчиси АПЛ 6-турида “Бёрнли” устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан бўлишди.
“Чемпионлик ҳақида гапиришга жуда эрта. Ҳар бир баҳсни боричда қабул қилишимиз керак. Бунинг клише (қолипга туширилган гап) эканлигини биламан. Биз ҳали ўрганишимиз ва ривожланишимиз кераклигини биламан, аммо бундай кечалар (“Бёрнли”га қарши ўйин назарда тутилмоқда) бизга ишонч бағишлайди”, — дейди Кейн.
Кейннинг ҳисобида АПЛнинг 6-туридан сўнг 5 та гол ва 8 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
21:59
"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда 1
Фикрлар