UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  2 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  47 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  9 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Кейн Англияни ЖЧ-2022 фаворити деб ҳисобламоқда Янгиликлар

Кейн Англияни ЖЧ-2022 фаворити деб ҳисобламоқда

Футболчи ўз жамоасининг истиқболини юқори баҳолайди.

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн "шерлар"нинг ЖЧ-2022 даги имкониятларига юқори баҳо берди.

"Биз ЖЧ-2018 да ярим финалида ўйнаганмиз. Евро-2020 финалида ўйнадик. Эҳтимол, ушбу турнирга фаворитлардан бири сифатида борармиз. Бу бошқача босим ва масъулият юклайди.

Ўтган тўрт йил давомида барча тўсиқларни енгиб ўтдик. Биз ўз тарихимизни ёзяпмиз. Жамоамизга ишонаман. Биз бунданда яхши ҳолатга чиқа оламиз, лекин умуман олганда, жамоа зўр ҳолатда.

Евро-2020да бирорта ўйинда мағлуб бўлганимиз йўқ. Фақат пенальтилар серияси фойдамизга ҳал бўлмади. Бу биз босимга бардош бера олишимизни кўрсатади. Аммо Жаҳон чемпионатида бу янада кучлироқ бўлади ва биз Қатарда бошқа муҳитда ўйнаймиз. Жаҳон чемпиони бўлиш учун яхши жиҳатларга эгамиз. Бу – бизнинг мақсадимиз", – деди футболчи.

Маълумот учун, Кейн Англия терма жамоасининг энг яхши тўпурарларидан бири ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика