UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  3 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  4 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  42 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  19 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36

Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор Янгиликлар

Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор

Фаолиятини “Пари Сен-Жермен” жамоасида давом эттираётган 34 ёшли Кейлор Навас “Реал Мадрид”даги фаолияти давомида клубнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳис этмаганини тан олди.

“Парижда барчанинг муҳаббатини ҳис қиляпман. “Реал Мадрид”даги фаолиятим давомида баъзи кишилар менга тўлиқ ишонмаслигини сезардим. Аммо жамоа тарафдорларидан менга кўрсатган ҳурматлари, муносабатлари учун абадий миннатдорлигимни билдираман. Мадриддаги жамоадошларим ҳам менга ҳар дақиқа ишонишган.

“Реал”га келганимда Икердан яхшироқлигим, фаолиятим ундан муваффақиятлироқ бўлиши учун ҳаракат қилмадим. Мен шунчаки астойдил машқ қилдим ва тақдим қилинган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдим”, деди коста-рикалик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, Кейлор 2014-2019 йилларда “қаймоқранглилар” шарфини ҳимоя қилган эди. Мадриддаги сўнгги мавсумида “Челси”дан кўчиб ўтган Тибо Куртуа билан рақобат қилган Навас 2019 йилда француз грандига ўтиб кетди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика