Кейлор Навас: “Реал” учун ўйнаш мен учун — шараф”

7 фев 2019, 08:33
“Реал” дарвозабони “Барселона”га қарши баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. 1:1 ҳисоби бизни қониқтирмади, ахир ғалаба қозонишни истагандик. “Реал” учун ўйнаш мен учун шараф. Оилам шу ерда, мен ҳам шу жойда бўлишни хоҳлайман, ўйиндан роҳатланиб, мазкур либос учун боримни бераман. Биз ҳам “Барселона” ҳам финалда бўлишни хоҳлайди. Финалга чиқиш учун яхшироқни ўйнашимиз керак. Ўйин яхши ўтди. Ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳламайман. Кўпроқ ўйнашни хоҳлайман, холос. Менда имкониятлар кам. Аммо имконга эга бўлсам, ундан максимум фойдаланишга ҳаракат қиламан”,—дейди Навас.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›