Кейлор Навас: «Неймар кетгач «Барселона» кучсиз бўлиб қолгани йўқ»

Narzulla Saydullayev
13 авг 2017, 12:02
«Реал» дарвозабони Кейлор Навас «Барселона»га қарши Испания Суперкубоги доирасидаги ўйинлардан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Неймар кучли футболчи, аммо «Барселона» кучсизланиб қолгани йўқ. Унинг ўрнини эгаллайдиган футболчи ҳам бор кучи билан ўйнаши шубҳасиз.

«Барселона»да аниқ ўйин услуби бор. Навбатдаги ўйинларда ҳам кўп сюрпризлар бўлмайди ва тўқнашувлар тақдирини майда деталлар ҳал қилади.

Ғалаба қозониш учун гол уриш лозим, буни қила оламиз. Келажак ҳақида эмас олдимиздаги икки учрашув ҳақидагина ўйлаяпмиз холос.

«Реал»даги барча футболчилар майдонга фақат ғалаба учун чиқишади. «Реал» сафида ўйнаш соврин ютиш деганидир», — дейди Навас.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com