

Уша баҳсда Каталония клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, совринни қўлга киритган эди.
Маълумотларга кўра, кейинги 6 йил ҳам Испания Суперкубоги мамлакат ташқарисида ўтказилади. Ушбу ўйинга Саудия Арабистони мезбонлик қилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубогида ғолиб бўлиш бўйича "Барселона" рекордчи ҳисобланади. Улар 13 марта совринни қўлга киритишган, "Реал" эса 10 марта.



