Кэрролл икки ой майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
14 фев 2015, 09:02
"Вест Хэм" ҳужумчиси Энди Кэрроллнинг олган жароҳати тахмин қилинганидан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди.
Премьер-Лига доирасидаги "Саутгемптон"га қарши ўйинда (0:0) Кэрроллнинг олдинги жароҳати қайталади. У дастлабки икки ҳафтани ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар чиққанди.

Бироқ The Telegraph нашрининг хабарига кўра, пайшанба куни ўтказилган тиббий текширув натижаси тахминан 6-8 ҳафта ўйнай олмаслигини кўрсатди. Кэрролл тахминан апрель ойида сафга қайтади.

Олдинроқ Кэрролл Англия терма жамоасига қайтиш ниятини маълум қилган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›