

33 ёшли Кьеллини жароҳат туфайли Италия терма жамоасини тарк этди.
Маълумотларга кўра, ҳимоячининг жароҳат жиддий эмас, бироқ уни яна бир неча маротаба текширишади. Шундай қилиб, Кьеллини А Сериянинг учинчи туридан ўрин олган "Кьево"га қарши баҳсни (9 сентябрь) ва "Барселона"га қарши Чемпионлар лигасининг 1-тур ўйинини (12 сентябрь) ўтказиб юборади.



