UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  8 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  3 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  88 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  54 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  9 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  2 20:24Қизларга футзал керак  13

Келажакка пойдевор қўйиш — ўтмишдаги айримларни жазолашдан бошланса-чи? Янгиликлар

Келажакка пойдевор қўйиш — ўтмишдаги айримларни жазолашдан бошланса-чи?

Жазо муқаррар бўлгандагина одамлар ноқонуний ишлардан тийилади. Жиноятдан қочиш учун кичик бир дарча қолдирилса ҳам, одамлар ўзига ўша тешикдан паноҳ топмоқчи бўлади.

Саудия Арабистонида жума намозига чиқишни истаган сотувчи дўконига қулф осиши шарт эмас. Чунки молларига ҳеч ким тегмайди. Текканларнинг қўллари чопилади. Ўғри ҳам, каззоб ҳам жазо шавқатсиз экани ҳақида билади.

“Соккер клуб” асосан 4 та мавзуни илгари сурганди:

Келишилган ўйинлар;
Футболчилар ёшини кичиклаштириш;
Ахборот шаффофлигини таъминлашга эришиш;
Футбол ортидан ноқонуний пул ишлаш масаласи.

Кўрсатувнинг тақдири кейин қандай бўлгани ҳаммага маълум. Ҳозирданоқ келажакда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида айтолмайман. Бироқ биз истаган мавзулар юзасидан ҳаракат бошланганини ҳис қилаётгандекман. Кўрамиз, ЎФФ бу ишни охиригача олиб борадими ёки йўқ. Ташкилотнинг ҳамма қарорларига қўшилмайман, бироқ яхшилари бор эканини тан оламан. Биринчиси, ёшини кичиклаштираётган футболчиларга қарши курашиш масаласи.

“Соккер клуб”да камида 4 та футболчининг номлари санаб берилганди. Де юре уларни бемалол аниқлаш мумкин. Де факто яна ўнлаб шундай футболчилар ҳақида биламиз. Тегишли органлар масалага аралашса, барчасининг тагига етишига шубҳа йўқ. Ҳозир билишимча, бу масала юзасидан Адлия вазирлиги текшириш ишларини бошланган. Кўринишидан, томошанинг каттасига тайёр туришимиз керак.


Ўтган иш ўтди бўлса, биз олдинга қадам боса олмаймиз. Қинғир ишнинг қийиғи 40 йилда чиққани каби, биз ҳатто ўша Мексика қаҳрамонлари бўлган йигитлар орасидан ҳам кимдир ноқонуний ишга қўл урган бўлса, уларни жазолашимиз шарт. Токи шу ишни режалаштириб юрганлар ин-инига кириб кетсин. Бунинг бошқа муқобил вариантини кўраётганим йўқ.

ЎФФ президенти шу вақтгача қўлга киритилган ютуқлар ёши катта футболчиларнинг меҳнати экани ҳақида фикр билдирди. Шунинг ўзи ҳозирча катта гап. Фикрлар фақатгина қоғозда қолиб кетмай, амалда ҳам амалга ошишиши Fair Play қоидаларига амал қилувчи минглаб мухлисларни қувонтириши табиий.

Шунинг учун ҳам болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболидаги натижалар керак эмас деб жар солдик. Мутлақо керак эмас. Яхшиси, ёши “ўқланмаган” ҳамда келажаги бор йигитлар жуда зарур. Мен ўша-ўша позициямда қоламан. Токи биз тоза футбол ўйнамас эканмиз, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ футболчиларга Спарк бериб, уларни йўқотаверамиз. Шу вақтгача жиноятининг иси чиқмай юрган футболчилар, сизларга алангали салом. Келажакка пойдевор қўйилиши учун ҳам энди сизлар жавоб беришингиз керак бўлади.

Муаллиф :
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика