UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  6 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  3 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  11 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4

"Келажак юлдузлари". Иккинчи кун натижалари Янгиликлар

"Келажак юлдузлари". Иккинчи кун натижалари

Кеча, 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 2007-2008 йилларда туғилган болалар ўртасида "Келажак юлдузлари" футбол фестивалига старт берилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Маълумки, ушбу мусобақада жами 20та жамоа иштирок этмоқда. Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида бундан аввал "Олтин куз" мусобақаси ташкил этилганди. Мана энди навбатдаги мусобақа ҳам шу ерда бўлиб ўтяпти. 

Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур фестивалда бугун иккинчи кун учрашувлари ўтказилди. Қуйида натижаларни келтириб ўтамиз. 

2007 йилда туғилганлар
"Odil Junior" (Наманган) - "Насаф-2" 1:3 
"Косонсой" - "Насаф" 4:4 
"Металлург" – БЎСМ 5:3 
Бекобод - "НефтГазМонтаж" 1:4 
"Odil Junior" (Тошкент) - "Локомотив-Бойсун" 2:1 
"Мега Спорт" - "Junior Football" 3:2 

2008 йилда туғилганлар
"Мега Спорт" - “Насаф”-2 1:4 
БЎСМ (Учкўприк) - “Насаф” 3:2   
"Odil Junior" – Бекобод 4:4 
"Junior Football"- ИБЎСМ (Тошкент) 3:6

Мазкур мусобақа фестивал тартибида ўтаётгани боис жамоаларнинг очкоси ҳисобланмайди ва якунда барча иштирокчиларга кубок, махсус диплом ҳамда олтин медаллар топширилади. Бундан кўзланган мақсад ҳеч кимнинг хафа бўлмасдан ўйин амалиётига эга бўлиши ва болакайларнинг футболдан роҳат олишларини таъминлашдир.

Эртага учинчи кун баҳслари ўтказилади ва шу билан турнирга якун ясалади.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика