UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  2 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади Янгиликлар

"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ўртасида  футбол мусобақалари ва фестиваллар ташкил этилмоқда.

2018 йилда бутун республика бўйлаб 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.  

“Келажагимиз умидлари” деб номланган футбол фестивали 18 январдан бошлаб бутун водий бўйлаб старт олади. Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан бошланадиган ушбу фестивалда ҳар бир вилоятда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400 нафардан болалар қатнашади.

Айтиш керакки, “Келажагимиз умидлари” фестивали водийдан бошланиб, бутун республика бўйлаб давом этади.  Фестивал давомида  иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинади.

Қуйида "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали январь ойида қайси ҳудудларда бўлиб ўтиши кўрсатилган:

Андижон вилояти – 18-21 январь

Фарғона вилояти – 20-23 январь

Наманган вилояти – 20-23 январь

Хоразм вилояти – 27-30 январь

Қорақалпоғистон Республикаси – 28-31 январь

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика